Ўзбекистонлик 41 ёшли гимнастикачи, Олимпия ўйинларининг 7 карра иштирокчиси Оксана Чусовитина 2017 йилнинг 24—26 февраль кунлари АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган Houston National Invitational халқаро мусобақасида 4 та медалга сазовор бўлди, деб маълум қилмоқда «Газета.ru».
Оксана Чусовитина таяниб сакраш ва эркин машқлар натижасига кўра 2 та олтин медалга, ёғоч машқлари ва кўпкураш натижасига кўра эса 2 та бронза медалга сазовор бўлди.
Айни вақтда ўзбекистонлик спортчи шу йилнинг 2—10 октябрь кунлари Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтадиган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)