«Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳи Суриянинг Хомс шаҳридаги ҳарбий муассасалар яқинида содир бўлган портлашларга жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ Хомсдаги миллий хавфсизлик ва ҳарбий разведка бўлимлари бинолари олдида бир неча террорчи-худкуш ўзини портлатиши оқибатида 40 дан ортиқ киши қурбон бўлгани хабар қилинганди.
Ушбу портлашларда Хомс вилояти ҳарбий хавфсизлик бўлими бошлиғи генерал Ҳасан Даъбул ҳам ҳалок бўлди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)