АҚШ ҳукуматининг иммиграция назорати янги чоралари навбатдаги можаронинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Флорида халқаро аэропортида афсонавий боксчи, 2016 йил ёзида вафот этган Муҳаммад Алининг ўғли қўлга олинди, деб ёзади «Вести.ru».
Ҳодиса шу йилнинг 7 февраль куни, кичик Муҳаммад Али онаси билан Ямайкадан қайтаётганида содир бўлди. Эътиборлиси, афсонавий боксчининг ўғли АҚШ паспорти билан саёҳат қилган эди.
Миграция хизмати ходимлари аёлни ўтказиб юборди, кичик Муҳаммад Али эса сўроқ қилиниш учун кичик хонага олиб кетилди. Сўроқ давомида кичик Муҳаммад Алига бу исм қаердан олингани ва унинг мусулмон ёки мусулмон эмаслиги ҳақида саволлар берилди.
Энди буюк боксчининг ўғли АҚШ расмийларига нисбатан судга даъво аризасини бермоқчи. Кичик Муҳаммад Алининг фикрича, унинг ҳуқуқлари бузилган, қўлга олиниш эса ноқонуний бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)