Нью-Йорк штатидаги Локпорт шаҳрида яшовчи фуқаро президент Дональд Трампни ўлдириш режасини маълум қилганлиги учун икки йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Ниагара округи прокуратураси вакилига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
20 ёшли Жаред Браун 2016 йилнинг декабрида Локпорт полиция бошқармасига қўнғироқ қилиб, Трампни ўлдирмоқчи эканлигини маълум қилган.
Браун 2015 йилда Барак Обамани ўлдириш ҳақидаги режалари ҳақида полицияга маълум қилгандан сўнг, қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Қамоқ жазосининг 15 ойини ўтагандан кейин шартли равишда муддатидан аввал озод этилган эди. Йигит Дональд Трампга таҳдид қилган куннинг ўзидаёқ полиция томонидан қўлга олинган.
«Браун ўзининг муддатидан аввал озод қилиниши шартларини бузди», — дейилади хабарда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)