АҚШнинг «Квиннипек Бобкетс» талабалар хоккей жамоаси дарвозабони Крис Тройлнинг совуққа аллергияси бор. Шунга қарамай у мунтазам равишда муз майдонига чиқади, деб ёзмоқда Meduza.
Хоккейчига совуқ эшак еми аллергия ташхиси қўйилган. Бундай касалликда паст ҳарорат туфайли тери тўкилиши кузатилади.
Крис Тройлда аллергия АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларидаги хизматидан сўнг пайдо бўлди. Оғир шароитда жон сақлаш машғулотларида у Колорадо ўрмонида 5 кун ўтказди. Тройл ва унинг хизматдошлари иссиқ об-ҳавога тайёрланган эди, аммо у кутилмаганда ўзгарди: ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетди, ёмғир ва дўл ёғди. Тройл кучли совуқ олдириб қўйди.
Крис Тройл маълум муддат ҳарбий-ҳаво кучлари хоккей лигасида ўйнади, аммо касаллиги туфайли ҳарбий хизматни якунлашга мажбур бўлди.
Жорий мавсумда Тройл «Квиннипек Бобкетс»нинг 21 ўйинида майдонга тушди. У қачонлардир профессионал хоккейчи бўлиш умидини узмаяпти.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)