Туркиялик ёзувчи, адабиёт йўналишида Нобель мукофоти соҳиби Ўрҳан Памук ХХ аср бошига бағишланган тарихий роман устида ишламоқда. Ўрҳан Памук бу унга кундалик сиёсий кун тартибидан чалғишга ёрдам беришини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Мен воқеалари 1900 йилларда Ўртаер денгизидаги ўйлаб топилган оролда содир бўладиган китоб ёзяпман. У Усмонли салтанатининг бир вилояти бўлади. Бу тарихий роман бўлгани боис, мен у давр ҳақида кўплаб адабиётлар ўқияпман. Ўша адабиётлар ичига кириб кетганимдан жуда хурсандман, чунки Истанбул ташқарисидаги ҳаёт, ҳар кунлик сиёсий кун тартиби мени чарчатади», — деди Памук.
Памук «Сукунат уйи», «Менинг исмим Қирмизи», «Қора китоб», «Қор» романлари ва бошқа машҳур насрий асарлар муаллифидир.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)