Арканзас Олий суди мазкур штат расмийларига 12 йиллик танаффусдан сўнг ўлим жазосини ижро этишни қайта йўлга қўйишга рухсат берди. Тегишли қарор 24 февраль, жума куни чиқарилди, деб ёзади «ТАСС».
Қўшма Штатлар Олий суди Арканзасда ўлим жазоси ижросини кутаётган маҳбусларнинг адвокатлари томонидан берилган мурожаатни кўриб чиқишни рад этди.
Штатда жами саккиз нафар маҳбус ўлим жазосига маҳкум этилган. Улар Арканзасда 2005 йилда жорий этилган вақтинчалик мораторийни узайтиришни сўраб мурожаат қилган ҳамда ўлим инъекцияси учун қўлланувчи заҳарли модда жиноятчиларга чидаб бўлмас оғриқ келтиришини маълум қилган.
Суд ўлим жазосини ижро этишга рухсат бергандан сўнг Арканзас прокурори Лесли Рутлеж саккиз нафар маҳбусга нисбатан ҳукмни ижро этиш муддатларини белгилашни сўраб штат губернаторига расмий сўров юборди.
Штат расмийлари рухсат берилганлигига қарамасдан, инъекция учун зарур дори воситаларининг мавжуд эмаслиги туфайли ҳозирча жиноятчиларни қатл эта олмайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)