АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Вашингтоннинг нуфузли Калорама туманидан 5,6 миллион долларга уй харид қилди. Бу ҳақда Wаshingtonian журнали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, харид 10 февраль куни — Америка Конгресси Сенати Рекс Тиллерсон тайинловини маъқуллагандан бир ҳафта ўтиб амалга оширилган.
Аввалроқ Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер ҳам Калорамада, Барак Обама кўчиб ўтишни режалаштирган жой яқинидан турар жой олиш учун ҳужжатларни имзолаганлиги маълум қилинган эди.
Барак Обама қизи Сашага мактабни якунлаб олиш имкониятини бериш учун рафиқаси Мишель билан яна бир неча йил Вашингтонда яшамоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)