Тўрт кишидан иборат оила авиакомпаниядан бонусли милларни тўплаб, бизнес-класс салонида дунёнинг беш мамлакатига сафар қилди, деб ёзади Daily Star.
Сингапурда истиқомат қиладиган Педро Пла ва Грейс Чан бир йил ичида жами бўлиб қарийб 1 миллион миль тўплади. Бу уларга икки фарзанди билан дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш имконини берди.
Пла ва Чен саёҳатларини жорий йилнинг январида бошлаган эди. Шу вақт ичида улар ЖАР, Кения, Танзания, Испания ва Буюк Британияда бўлишга улгурди. Эр-хотин олти ой давомида саёҳат қилиш ниятида.
Изоҳ (0)