Осиё Чемпионлар лигасининг 2017 йилги мавсумига келиб ҳам Ўзбекистон жамоаси Жидданинг «Ал-Аҳли» клубига қарши ўйинда ҳеч нарса қила олмади. «Қирол Абдуллоҳ» стадионида меҳмон бўлган «Бунёдкор» 0:2 ҳисобида енгилди.
Бунга қадар «Ал-Аҳли» ўз майдонида Ўзбекистон клублари устидан уч марта зафар қучишга муваффақ бўлганди. «Бунёдкор» устидан қўлга киритилган муваффақият эса кетма-кет учинчиси бўлди.
2015 йилги мавсумда Қаршининг «Насаф» клуби мазкур жамоа майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, орадан бир йўл ўтиб томонлар яна бир бор тўқнаш келган ва ўша учрашувда ҳам жиддаликлар 2:1 ҳисобида ғолиб чиққан. Орадан бир йил ўтиб Кристиан Гросс бошқариб бораётган клуб Сергей Лушчан жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
2005 йилги мавсумда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳам «Ал-Аҳли» майдонига ташриф буюрган бўлиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
«Ал-Аҳли» шарафини ҳимоя қиладиган ҳужумчи Умар Сома уч йилдан буён Ўзбекистон клублари дарвозасини ишғол қилади. Жумладан у аввалги икки йилида Элдор Суюновни ранжитган бўлса, бу сафар Мурод Зухуров постига йўл топа олди.
Изоҳ (0)