Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида номаълум шахслар Ғиштқўрғон кўчасидаги хонадонга очиқ қолган дераза орқали бостириб кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Талончилар 1992 йилда туғилган уй бекасининг ётоқхонасидаги шкафдан турли заргарлик буюмлари ва Samsung мобил телефонини ўғирлаб кетган.

Шаҳар ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шу шаҳарда яшовчи ишламайдиган шахслар амалга оширгани аниқланди.

Улардан икки нафари 1996 ва 1966 йилда туғилган аёллар, яна бири 1996 йилда туғилган йигит экани фош этилиб, улар қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги