21 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда 10 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилади. Ўзбекистон Сенати бу ташаббусни 20 февраль куни маъқуллагани айтилмоқда.
2. Алишер Шодмонов Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Вазирликни 2016 йил декабридан бери бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов бошқариб келаётганди.
3. «Душанбе—Тошкент» авиарейси амалга ошмагани учун Somon Air’нинг тижорат ишлари бўйича директори лавозимидан четлатилди. Тожикистон нашрларининг қайд этишича, Ўзбекистон пойтахти сари биринчи самолёт «яқин кунлар ичида» парвоз қилади.
4. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўз хотини Меҳрибонни мамлакат биринчи вице-президенти этиб тайинлади. Бугунги кунга қадар Озарбайжон биринчи вице-президенти лавозими вакант бўлиб турганди.
5. Самарқандда «Газель» микроавтобуслари ишлаб чиқарилиши мумкин. Эътиборли томони, 2017—2021 йиллар оралиғида Ўзбекистонда 5 700 та умумий фойдаланишга қулай микроавтобус сотиб олиниши режалаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)