Қизил Ярим ой жамияти Ливиянинг Аз-Завия шаҳри соҳилларидан бирида 74 қочоқнинг жасади топилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар Марказий ва Ғарбий Африка давлатларидан бўлган. Қурбонларнинг уч нафари аёл киши эканлиги хабар қилинди.
Аввалроқ 2016 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Ўртаер денгизида 2 500 дан зиёд муҳожир чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)