Сербия бош вазири Александр Вучич президентлик пойгасида қатнашишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий «Блиц» газетаси маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Вучич партиядаги сафдошлари Сербия президентлик лавозими учун номзодлар қаторида унинг номзодини ҳам кўришни истагани ва мамлакатга барқарорлик, иш ўринлари, инвестиция ва шифохоналар зарурлиги туфайли номзодини илгари суришга қарор қилганлигини маълум қилди. Бош вазир Сербия прогрессив партияси бош қўмитасининг мажлисида унинг қарорини қўллаб-қувватлаган тарафдорларига миннатдорлик билдирди.
Қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорлик билдираман ва сиз билан фахрланаман, чунки охирги тўрт—беш йил давомида биз банкротлик ёқасида турган мамлакатни бошқардик.Ҳозирги пайтда Сербия президенти лавозимини 2012 йилнинг майидан буён Томислав Николич эгаллаб келмоқда. Давлат раҳбарлиги учун кейинги сайловлар 2017 йилда бўлиб ўтади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Александр Вучич, Сербия бош вазири
Изоҳ (0)