Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Дональд Трамп томонидан имзоланган миграция бўйича фармонни «бутун миллат учун ҳақорат» деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Бу бирор марта террорчилик ҳаракатини амалга оширмаган миллат учун ҳақорат бўлди. Сиз америкаликларга қарши терактларнинг бирортасини ҳам уюштирган эронликни топа олмайсиз», — деди Зариф CNN телеканалига берган интервьюсида. У Эрон 11 сентябрь воқеаларидан бошлаб барча терактларни қоралаганини қўшимча қилди.

Зариф, шунингдек, эронлик муҳожирлар АҚШдаги энг ўқимишли ва муваффақиятлиларидан бирлари эканлигини таъкидлади.

«Таҳдидлар ва ҳақоратлар Эрон халқини бирлаштиради, уларнинг ўз давлатини қўллаб-қувватлашини кўрсатади», — деди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)