Хоразм вилоятида прокурорлар ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар доирасида ҳудуд бўйлаб «Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни»ни бошлаб юборди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят прокуратураси мутасаддилари маълум қилди.
Барча туман ва шаҳар прокурорлари, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари кенг жамоатчилик билан биргаликда содир қилинган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиб, бундай иллатлар олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар ҳақида фикрлашмоқда.
Ҳудудлар прокурорлари ҳамда ички ишлар бўлимлари бошлиқлари тасдиқланган жадвал асосида маҳаллий телеканалда чиқиш қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақида ахборот бериб бориши кўзда тутилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)