Хитой апрель ойида энг янги Shijian-13 сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда. У мамлакатда модернизация қилинган юқори тезликдаги симсиз интернет тизимини яратиш имконини беради. Бу ҳақда China Daily газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Космик қурилма Хитой космик технологиялари академияси томонидан ишлаб чиқилган. У орбитага «Чанчжэн-3Б» ташувчи ракетаси ёрдамида чиқарилади. Сунъий йўлдошни Сичан (Сичуань жануби-ғарбий провинцияси) космодромидан учириш режалаштирилмоқда.
«Сунъий йўлдошнинг оғирлиги 4,6 тонна. У яқин 15 йил давомида геостационар орбитада 36 минг метр баландликда бўлади», — дейилади академия баёнотида.
Shijian-13 маълумотларни секундига 20 гигабайт тезликда узатиш имконини берувчи Ка-диапазонни таъминлайди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)