Тошкент темир йўл вокзалида Фарғона вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар тантанали кутиб олинди, деб хабар бермоқда ЎзА.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги ‘Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида’ги қарорига мувофиқ ўз йигитлик бурчини ўтаб бўлган йигитлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тантанали кутиб олинмоқда», — дейилади ЎзА хабарида.
Ватан ҳимоячиларини байрамона кутиб олиш билан бирга, уларнинг ҳарбий хизматдан кейин ҳаётда ва жамиятда муносиб ўрин топишига алоҳида эътибор қаратилган. Уларнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириши, жамоат ишларида фаол қатнашиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)