Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йилнинг 21 февралида — Жаҳон экскурсоводлар кунида илк бор Ўзбекистон гидлари форуми бўлиб ўтади. Форум туризм соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилмоқда, деб ёзади «Новости Узбекистана».

Унда гидлар фаолиятига боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилади. Ўзбекистон Гидлари ассоциациясининг ташкил этилиши, шунингдек, Гидлар кодексининг қабул қилиниши форумнинг энг асосий воқеалари бўлиши кутилмоқда.

Форум иштирокчилари Жаҳон сайёҳлик гидлари уюшмалари федерациясининг гидлар билан ишлаш меъёрлари ва қоидалари билан таништирилади. KOICA халқаро эксперти улар учун маҳорат дарси ўтказади.

Форумда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 70 дан ортиқ профессионал гид иштирок этиши кутилмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик