Сушини «соғлом» таомлардан бири деб ҳисоблашади. У денгиз маҳсулотлари ва ўсимликларидан тайёрланади, истеъмол қилингандан сўнг қоринда оғирлик сезилмайди. Сиз етарли миқдорда оқсил ва сабзавотларга эга бўласиз. Ҳақиқатан ҳам бу таом шунчалик фойдалими?
Суши — калорияли таом
Ўзининг ихчам шаклига қарамасдан роллнинг бир кишига мўлжалланган миқдори майонез, пишлоқ ва оқ гуруч каби масаллиқлар туфайли 500 дан ортиқ килокалорияни ташкил қилади.Ролл таркибида гуруч кўп
Ўртача олинганда кўпчилик суши ва ролларга ярим пиёла гуруч қўшилади. Одатда мутахассислар бир кунда ярим пиёладан кўп бўлмаган миқдорда гуруч ейишни тавсия қилади. У ҳолда сиз 2 порция суши билан кунлик меъёрни 2 мартага оширган бўласиз.Бу албатта одатдагидек оқ гуруч
Обдон ишлов берилган оқ рангдаги гуруч таркибида қанд моддасининг қонга тушиш тезлигини оширишга ёрдам берувчи элементлар бор. Қондаги қанд миқдори кескин кўтарилиши тўйиш ҳиссини уйғотади. Лекин, кейин қондаги қанд миқдори тез пасаяди ва яна очлик ҳиссини келтириб чиқаради.Клетчатка ва витаминларга бой пўстлоғи сақланиб қолиши туфайли ишлов берилмаган ёввойи гуруч таркибида фойдали моддалар кўпроқ бўлади.
Изоҳ (0)