КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг мазкур ҳафтада вафот этган акаси Ким Чон Намнинг оила аъзоларидан ҳеч бири Малайзия полициясидан уинг жасадини топширишни талаб қилмади. Бу ҳақда 16 февраль, жума куни Agence France-Presse маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳозирги пайтга қадар ҳалок бўлган шахснинг оила аъзоларидан жасадни тақдим этиш бўйича талаб келиб тушмади», — дейилади Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарида.
Шу билан бир пайтда, КХДР жасадни Шимолий Корея томонга топшириш ҳақида расман талабнома берганлиги таъкидланмоқда. Малайзия полицияси жасадни топширишидан аввал ҳар қандай ҳолатда ҳам Ким Чон Намнинг қариндошларидан ДНК намуналарини олиши керак бўлади.
Малайзия пойтахтида вафот этган Ким Чон Намнинг ўлими сабаби ҳалигача расман маълум қилинмади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)