АҚШнинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи Боб Хоффманн ўзи билмаган ҳолда ичида 8 минг доллар яширилган кўйлагини хайрия қилиб юборди, деб ёзади Mashable.
65 ёшли эркак нафақага чиққач, хотини Линда Хоффманн билан Италияга саёҳат қилиш учун 6 йил давомида пул йиғиб келаётган эди. У 10 минг доллар жамғаришни режалаштирганди, аммо қариндошларига моддий ёрдам керак эканини билди ва банкдаги ҳисоб рақамидан пулларини ечиб олди.
Боб Хоффманн пулни қариндошларига беришдан аввал эски кўйлагига яшириб қўйганди. 68 ёшли аёл эридан кераксиз нарсаларни ажратиб беришни сўради, Боб эса яширилган пул ҳақида унутди ва эски кўйлагини хайрияга бериб юборди.
Икки кундан сўнг Боб кўйлак ичига пул яширганини эслади ва бўлиб ўтган воқеа ҳақида барчасини хотинига сўзлаб беришга мажбур бўлди. Жуфтлик уйсиз ва ночор одамларга ёрдам берувчи Goodwill Industries нотижорат ташкилоти дўконига йўл олди.
Хоффманнинг кўйлаги омборхонадан, ичида яширилган пул билан топилди. Пул ўз жойида сақланиб қолганидан хурсанд бўлган жуфтлик дўкон ходимларини пицца билан сийлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)