Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway инвестиция жамғармаси Apple компанияси акциялари нархининг ўсиши туфайли 1,1 миллиард долларга яқин даромад қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Berkshire Hathaway 2016 йилнинг сентябри охиридан декабри охирига қадар Apple’нинг 42,13 миллион акциясини харид қилган ва ушбу компания қимматли қоғозларидаги ўз пакетини 57,36 миллион акцияга етказган.
2017 йилнинг бошидан буён ўтган олти ҳафта ичида Apple акциялари нархи 16,6 фоизга ўсди.
Шу тариқа Berkshire Hathaway томонидан 2016 йилнинг тўртинчи чорагида харид қилинган акциялар қиймати эндиликда 1,1 миллиард долларга қимматлашди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)