Техасдаги Гленн Хайц шаҳри полицияси ходими Крис Вомек ресторанни ёнаётган автомобилдан қутқарди, деб хабар бермоқда «Motor». Ҳодиса полициячининг автомобилидаги видеорегистраторга ёзиб олинган.
Крис Вомек Jack in the Box фаст-фуд тармоғи ресторанларидан бирига чақирув бўйича етиб келиб, муассаса деразаси олдида ёнаётган Ford пикапини кўрган.
У ўз хизмат автомобилини буксир сифатида ишлатиб, аланга ичида қолган пикапни хавфсиз жойга итариб борган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Пикапнинг ёниб кетиши сабаблари маълум эмас.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)