Сир-синоатга тўла дунё: Инсониятга нотаниш бўлган 15 мавжудот (фотогалерея)
Одамлар Ер сайёрасида барчаси аллақачон ўрганиб чиқилгани ва энди коинотда ўрганилмаган нарсаларга эътибор қаратишга кўникиб қолган. Бироқ Ерда инсоният билмаган ва олимлар томонидан ҳар йили аниқланадиган кўплаб жониворлар бор. AdMe ана шундай 15 жонзот ҳақида маълумот берди.
Ети-қисқичбақаси
Фото: AdMeЕти-қисқичбақаси 2005 йили, ушбу оилага мансуб ягона вакилини ушлашга муваффақ бўлинганида аниқланган эди. Бир қарашда қисқичбақа қалин мўйна билан қоплангандек, аслида эса бу унинг узун дағал жунидир.
Бирма пучуқ бурун маймуни
Фото: AdMeПучуқ бурун маймунлар 2010 йили аниқланган бўлиб, улар фақатгина Бирмада яшайди. Бурнининг ўзига хос шакли туфайли бундай маймунлар ёмғир вақтида аксиради.
«Кермит» қурбақа
Фото: AdMe2015 йили топилган ушбу қурбақа уни аниқлаган тадқиқотчининг онаси – Жанет Диана Кубицки шарафига Hyalinobatrachium dianae деб номланган. Аммо қурбақа «Маппет-шоу» қаҳрамонига ўхшагани учун асосан Кермит деб аталади.
«Чиройли» қисқичбақа
Фото: AdMeҚисқичбақанинг ноодатий чиройли совутидан ҳайратланган олимлар уни Cherax pulcher деб номлади. Pulcher латин тилида «чиройли» деган маънони англатади. Қисқичбақалар оиласига мансуб жоннзотлар орасида бунданда чиройлиси бўлмаса керак.
Қурбақа «Пиноккио»
Фото: AdMeМазкур қурбақа 2008 йили Индонезияда аниқланган бўлса-да, у ҳақдаги маълумотлар 2010 йилда чоп этилган. Қурбақа қандайдир хавфни сезиб қолса, унинг Пиноккио сингари узун бурни кўтарилади.
Думалоқ қулоқ филсимон ер қазувчи
Фото: AdMeФилсимон ер қазувчиларнинг илк вакили 2006 йили топилган, аммо жонзот янги тур сифатида 2014 йили тасдиқланган. Ҳажми кичик ва кемирувчиларга ўхшашига қарамай, ушбу жониворлар филларнинг узоқ қариндоши саналади.
Олингито
Фото: AdMeОлингито – сўнгги 35 йил ичида Ғарбда аниқланган биринчи йиртқич. Узоқ вақт мобайнида уларни яқин қариндошлари – олинголар билан адаштиришган. 2013 йилда эса улар алоҳида тур сифатида ажратилди. Олингито йиртқичлар тоифасига кирса-да, асосан барг ва мевалар билан озиқланади.
Қизғиш рангли тити
Фото: AdMe2008 йили аниқланган жонзот йўқолиб кетиш хавфи остида турибди. Ҳозирги кунда уларнинг тахминан 250 таси қолган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ушбу маймунлар оила қурганидан кейин ҳеч қачон жуфтини алмаштирмайди.
Кокилдор тритон
Фото: AdMeҲам сувда ҳам қуруқликда яшовчи жониворнинг алоҳида тур сифатида ажратилганига кўп бўлмади. Унинг узунлиги 10–13 сантиметрни ташкил этади.
Анкаран митти лемури
Фото: AdMe2014 йили аниқланган митти лемур фақатгина Шимолий Мадагаскарда яшайди.
«Северус Снейп» қисқичбачаси
Фото: AdMeТадқиқотчи Гарри Конли 1998 йили биринчи бўлиб кўзлари чақчайган совути оч-сариқ рангли қисқичбақани аниқлаганди. Яқиндагина эса унга Harryplax severus номи берилди. Шу тариқа олим Хосе Мендоса мазкур турни кашф қилган тақдиқотчи ва Гарри Поттер ҳақидаги ҳикояга асосланган кинофильмда Северус Снейп ролини ижро этган британиялик актёр Алан Рикманга ҳурмат бажо келтирди.
Лаос гигант летягаси
Фото: AdMeУшбу учар кемирувчи – табиатдаги энг катта олмахон саналади. Унинг «қанотлари» аслида парашют сифатида хизмат қилиб, ҳавода равон ҳаракатланиш учун ёрдам беради.
Фото: AdMeКатта бўлмаган ушбу қисқичбақалар антиқа бинафша ранги билан ажралиб туради. Аммо тўқ-бинашфа рангга мазкур турдаги урғочи ва вояга етмаган қисқичбақалар эга бўлади. Улғайган қисқичбақалар эса қизил рангга бурканади.
Изоҳ (0)