Шимолий Каролина штатининг Шарлотт шаҳри аэропортида ҳавога кўтарилиш чоғида буғу билан тўқнашиб кетган Bombardier CRJ700 самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ҳаво кемаси Миссисипи штатидаги Галфпорт шаҳрига йўл олган эди. Самолёт бортида 44 йўловчи бўлган ва уларнинг барчаси ҳодисадан сўнг эвакуация қилинган.
Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Шарлотт аэропорти маъмурияти бўлиб ўтган ҳодисадан кейин учиш-қўниш йўлагини маълум муддатга ёпиб қўйди.
Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида буғу самолёт қанотидаги ёқилғи бакларидан бирига зарар етказган, оқибатда ёқилғи тўкилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)