22 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон — Швеция бизнес-форуми ҳамда Швециянинг йирик компаниялари иштирокида кооперацион биржа ўтказилади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Business Sweden номли Швециянинг савдо ва инвестицион кенгаши билан ҳамкорликда Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Стокгольмда) Ингрид Терсман бошчилигида швед ишбилармонларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкиллаштирилмоқда.
Тадбирдан кўзланган мақсад ўзбек ва швед компаниялари ўртасида савдо алоқалари ўрнатишга кўмаклашиш, Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича швед компаниялари тақдимоти билан танишиш, ҳамкорликда янги корхоналар очиш масалаларини кўриб чиқиш ва инвестицияга қаратилган янги лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Делегация таркибига тоғ-кон саноати, энергетика ва телекоммуникация соҳалари, шунингдек, транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича иш юритадиган Швециянинг йирик компаниялари вакиллари киритилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)