Таиланднинг Чантхабури шаҳрида кўнгилсиз воқеа юз берди. Қишлоқлардан бирида маҳаллий аҳоли филлар ҳужумидан сақланиш учун ҳудуд бўйлаб қопқонлар ўрнатди. Қурбонлар орасида 5 ойлик филча ҳам бор эди, деб ёзади TravelAsk.
Филчанинг бахтига, у тикланиш жараёнини ўтказиш учун Паттаядаги Нонг Нуч номли шахсий тропик боғига келтирилди. Жонзотга ноодатий муолажа – унинг юришини тиклашга ёрдам берадиган гидротерапия белгиланди.
Яраланган жонзот Фа Жам — «Тоза осмон» деб номланди.
Нонг Нуч паркида унга алоҳида майдонча ясалган.
Филчанинг чап оёғи жиддий жароҳат олган.
Унинг ажойиблигини қаранг!
Филча жароҳатидан тиклангунига қадар, мутахассислар унга юришга ёрдам берадиган махсус чарм пойабзал ясаб берди.
Ветеринарлар филчанинг оёғи йиринглаб кетмаслиги учун уни махсус қоришмалар ёрдамида тез-тез чайиб туради.
Шундан сўнг янги боғич боғланади.
Тикланиш жараёнининг асосий қисми – гидротепария.
Фа Жам эҳтиёткорлик билан сувга туширилади. Бу осон иш эмас.
Мухатассислар бундай муолажа жонзотнинг оёқ мушаклари ишлаб кетишига ёрдам беришига ишонмоқда.
Филча сувга туширилишдан аввал хавфсизлик камарлари билан маҳкамланади.
Жонзот ҳали сузишни билмайди, тросслар унинг чўкиб кетмаслиги учун керак.
Фа Жам жуда ёш бўлгани учун сувдан қўрқади, аммо бироз вақт ўтгач, у сузишни яхши кўриб қолади.
Чарчаган вақтда инсон елкасида дам олиш мумкин.
Муолажа ўз якунига етди.
Филча унга ёрдам бераётган одамларга ишонади.
Фа Жам протезларсиз юриб кетишига умид қилишмоқда.
Ҳозирча кичик жонзот бахтли келажакка умид кўзлари билан қарамоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)