Афғонистонда ИШИДнинг камида 16 нафар хорижлик жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда TOLOnews телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Афғонистон миллий армияси уч кун аввал Нангарҳар вилояти шарқида «Шахин 25» аксилтеррор операциясини ўтказишни бошлади. Дих Бала туманида авиазарбалар натижасида 11, ердаги операция натижасида эса 5 экстремист йўқ қилинди.
Экспертларнинг қайд этишича, сўнгги пайтларда экстремистлар Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятлари – Лугар, Нангарҳар, Ҳилмандда, шунингдек, шимолий вилоятлари – Қундуз, Жузжан ва Парванада ўз позицияларини мустаҳкамламоқда. Дала қўмондонлари ва «Толибон» ҳаракати жангарилари эса ИШИД террорчилик гуруҳига содиқликда тез-тез қасамёд қилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)