Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 13 февраль куни Уммон элчиси Муҳаммад бин Саид бин ал-Лаватий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
«Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг амалий масалалари ҳамда Ўзбекистон—Уммон муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Учрашувнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)