Германияда қутқарув хизматлари Гамбург аэропортида 50 киши номаълум заҳарли моддадан заҳарлангач, юзлаб йўловчиларни аэропортдан эвакуация қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Фавқулодда ҳолат натижасида ҳаво бандаргоҳи вақтинча ёпилган. Эвакуация қилинганлар терминаллар ташқарисида нолдан паст даражадаги совуқ ҳавода кутишга мажбур бўлди.
Тахминларга кўра, заҳарли модда аэропорт биносига кондиционер тизими орқали кириб келган.
Мазкур ҳодиса бўйича аэропорт томонидан ҳали ҳеч қандай изоҳ берилмади. Фавқулодда вазиятнинг парвозлар графигига қандай таъсир қилганлигига ҳам ойдинлик киритилмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)