Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши натижасида Германия 1 миллиард евро йўқотиши мумкин. Бу фикр рақамли иқтисодиёт ва жамият бўйича еврокомиссар Гюнтер Эттингер томонидан янгради, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
«Агар Европа Иттифоқи бюджети аввалгидек қолса, бошқа мамлакатларни ҳам жалб этишга тўғри келади», — деди Эттингер.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ўз бюджетини Буюк Британия улушига тенг миқдорда камайтирса, бошқа давлатларни жалб этишга ҳожат қолмайди.
Эттингер учинчи вариант ҳам борлигини айтиб, бунда Германия тахминан 1 миллиард евро миқдоридаги қўшимча харажатларни ўз бўйнига олишига тўғри келишини маълум қилди.
Ҳали ноаниқликлар мавжудлигига қарамай, еврокомиссар Европа Иттифоқи келажагига ижобий назар билан қарамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиш режаси — «Оқ китоб»ни чоп этгани ҳақида хабар қилинган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)