Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида 9 февраль куни Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Чехия парламенти депутатлар палатаси раиси Ян Гамачек бошчилигидаги делегация биллан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сенат раиси таъкидлаганидек, Чехия билан тенглик ва ўзаро ҳурматга асосланган тарихий алоқалар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг янада ривожланиши учун ишончли асосдир.
Учрашув давомида икки томонлама парламентлараро муносабатлар, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик ҳолати ва уларни янада чуқурлаштириш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Учрашув сўнгида Чехия парламенти депутатлар палатаси раиси Ян Гамачекнинг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда муҳим рол ўйнаб, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларнинг янада ривожланишига туртки бўлиши қайд этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)