Давлат рақобат қўмитасида McKinsey & Co консалтинг фирмасининг Дэвид Файн бошчилигидаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
McKinsey & Co вакилларига қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари — хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш, монополияга қарши тартибга солиш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида томонлар юқорида қайд қилинган масалалар юзасидан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)