Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Ғарбдан секундига 5—10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12—17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади, деб ёзади «Darakchi.uz».
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, Устюртда 15-20 даража, Хоразм вилоятида 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача кучаяди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача кучаяди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача кучаяди. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)