Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Фарғона шаҳарчасида яшовчи фуқаронинг уйидан номаълум шахслар Samsung телевизори ва 8,2 миллион сўм пулни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар бермоқда.
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган шахслар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчининг алоҳида белгилари аниқланган.
«Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида бу жиноятни Оқолтин туманида яшовчи 26 ва 19 ёшли фуқаролар содир этгани аниқланди ва улар қўлга олинди», — дейилади вазирлик хабарида.
Хабарда таъкидланишича, ҳозирда уларнинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Навоийда ичида 50 минг сўм пул бўлган аёллар сумкасини ўғирлаган талончи ҳибсга олинди
Изоҳ (0)