9 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Таниқли телебошловчи Насиба Мақсудова юрак хуружидан вафот этди. Шу куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фурқат Мирзаев оламдан ўтгани маълум бўлди.
2. Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов: «Суюнчи пулини туғуруқхона ходимларига эмас, меҳрибонлик уйларига беринг. Шифокорларнинг эса маошини ошириш керак».
3. Қўшкўпирдаги электр ва газ таъминотидаги муаммолар тадбиркорларнинг самарали фаолиятига тўсиқ бўлмоқда. Чимбойда эса электр энергияси ва газ билан боғлиқ муаммолар аҳоли эътирозларига сабаб бўлаяпти.
4. «Ҳар бир шаҳардаги кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилиши лозим!». «Ижтимоий фикр» Биринчи Президент хотирасини абадийлаштириш бўйича аҳоли фикрини ўрганди.
5. Дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири Бойсунда жойлашган. Бу ҳақда Бойсунда экспедицияда бўлган National Geographic журналисти Марк Синотт ҳикоя қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)