Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Янгиобод қишлоғида 39 ёшли фуқаро маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида тенгдош ҳамқишлоғига пичоқ урган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Тан жароҳати етказилгани натижасида жабрланувчи касалхонада вафот этган. Хабар беришларича, гумонланувчи ички ишлар ходимлари томонидан аниқланиб, қўлга олинган.
«Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)