2013 йилдан буён «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Қобилжон Йўлдошев бирлашма бош директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекнаво» матбуот хизмати хабар бермоқда.
8 февраль куни «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасида Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов раислигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори ўринбосари Мурод Мажидов Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари ахборот-таҳлил департаменти, Маданият ва санъат масалалари сектори бўйича бош мутахассис лавозимига ўтганлиги муносабати билан бирлашмага янги ўринбосар тайинланди.
Қобилжон Йўлдошев эгаллаб келган Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимига Э.Ҳакимов, мазкур бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига эса Ё.Эрназаров тайинланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)