Америкалик хонанда Мадоннага Африка қитъасида жойлашган Малави давлатидан яна икки болани асраб олишига рухсат берилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Олий суд чиқарган тегишли қарор ўқиб эшиттирилаётган вақтда Мадоннанинг ўзи ҳам суд залида бўлган.
Суд вакилининг қайд этишича, Мадонна боқиб олмоқчи бўлган болалар билан боғлиқ тафсилотлар оммага эълон қилинмаслиги керак.
Daily Mail, ўз навбатида, қўшиқчи икки йилдан буён болалар уйида тарбияланаётган эгизак қизлар — Эстер ва Стелла Мваленинг ўгай онасига айланишини таъкидламоқда.
Аввалроқ Мадонна Малавидан яна икки болани асраб олиш учун тегишли органларга ҳужжатлар топширгани ҳақида хабар тарқалганида, хонанда буни рад этган эди.
Эслатиб ўтамиз, Мадонна 2008 йил Дэвид Бандуни, бир йил ўтиб, Мерси Жеймсни асраб олганди. Уларнинг иккови ҳам малавилик.
Улардан ташқари, хонанданинг Лурдес Леон исмли қизи ҳамда Рокко Ричи исмли ўғли бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)