Эстония мудофаа кучлари бош қароргоҳи АҚШ армияси пиёдалар ротасининг техникаси Эстонияга етиб келганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Эстония мудофаа кучлари ахборотида таъкидланишича, пиёдалар ротасининг танклар ва пиёдалар ҳарбий машиналаридан иборат оғир техникаси Эстониянинг Тапа станциясига етиб келган. Айни дамда юкларни тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ротанинг шахсий таркиби ўтган ҳафта жума куни келган.
Аввалроқ АҚШ зирҳли танклар ротаси ҳарбийларининг 25 кишилик биринчи гуруҳи Atlantic Resolve миссияси доирасида Латвияга етиб келган эди. Ушбу гуруҳ НАТОнинг шарқий қанотини кучайтиришга қаратилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)