Гамбиянинг янги президенти Адама Барроу аввалги давлат раҳбари бошқарувида амал қилган тўрт кунлик иш ҳафтасини бекор қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Президент фармонига кўра, энди давлат хизматчилари ҳафтасига 36,5 соат: душанба—пайшанба кунлари 08:00 дан 16:00 гача, жума куни эса 08:00 дан 12:30 гача ишлайди.
Мамлакатнинг аввалги президенти Яҳё Жамме тўрт йил аввал жума кунини қўшимча дам олиш куни деб эълон қилиб, тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилган эди. У аксарият қисми мусулмон бўлган аҳоли жума кунини ибодатга бағишлаши мумкинлигини маълум қилган эди.
20 йилдан ортиқ Гамбия президенти бўлиб келган Жамме январь охирида президентлик ўрни учун курашишдан бош тортиши ва уни сайловларда ғалаба қозонган Барроуга бўшатиб беришини эълон қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)