Япония Мудофаа кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши операцияларда иштирок этиш эҳтимолини истисно этади, шунингдек, вазият кескинлашган тақдирда ҳарбий кемаларининг Жанубий Хитой денгизига юборилишини кўзда тутмайди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Томоми Инада NHK телеканали эфирида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
ИШИДга қарши курашга келсак, Мудофаа кучлари бўлинмаларимиз унда иштирок этмайди. Бош вазир Синдзо Абэ бу ҳақда айтиб ўтган ва бизнинг позициямиз ўзгармайди.Япония Мудофаа вазирлиги раҳбари, шунингдек, Жанубий Хитой денгизида вазият кескинлашган тақдирда Мудофаа кучлари денгиз кемалари у ерга юборилмаслигини маълум қилди.Томоми Инада, Япония Мудофаа вазири
АҚШ билан биргаликда Жанубий Хитой денгизидаги вазиятни бир томонлама ўзгартиришга уринишларга қарши туришга келишиб олдик.ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.Томоми Инада, Япония Мудофаа вазири
Изоҳ (0)