«Оскар» мукофотига 14 йўналиш бўйича даъвогарлик қилаётган «Ла-Ла Ленд» мюзикли АҚШ продюсерлар гильдиясининг бош мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мюзиклдан ташқари, бош мукофот учун «Денгиз бўйидаги Манчестер», «Ой шуъласи», «Шер», «Яширин шакллар», «Ташриф», «Дэдпул», «Тўсиқлар», «Виждон амрига кўра» ва «Исталган йўл билан» фильмлари даъвогарлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Оскар» номинациялари сони бўйича «Титаник» фильми рекордини такрорлаган «Ла-Ла Ленд» олдинроқ бир неча йўналишда «Олтин глобус» мукофоти билан ҳам тақдирланганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)