Товар ва хизматларни интернет орқали сотувчи дунёнинг энг йирик компанияси — Amazon йил давомида 15 минг роботни ишга олди. Айни вақтда, ходимлари сонини қарийб 50 фоизга оширди, деб ёзади TJournal.
Amazon компаниясида жами 45 мингта робот ишлайди. Бироқ улар одамларнинг ўрнини боса олмади.Компания нафақат ходимларини ишдан бўшатмади, балки иш ўринлари сонини оширишда давом этмоқда. Ҳозирда Amazon’да 341 минг мутахассис иш олиб бормоқда.
Amazon 2012 йилда Kiva стартапини сотиб олгандан сўнг, роботлардан кенг фойдалана бошлади. Шундан бери компания ходимлари сони қисқаргани йўқ, аксинча, йилига 30—50 фоизга ўсмоқда.
Kiva роботларидан компания омборларида маҳсулотлар жойланган шкафлар жойини ўзгартириш учун фойдаланилади. Бу эса маҳсулотлар етказиб бериш қийматини анча камайтиради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)