Boston Dynamics муҳандислик компанияси сармоячилар учун ташкил этилган тақдимотда Handle роботини таништирди. Унинг асосий вазифаси ғилдиракли икки оёқда турган ҳолда буюмларни ушлаб туриш ва бир жойдан бошқа жойга олиб бориш, деб ёзади TJournal.
У кўпроқ сегвейни эслатади, бироқ тез ҳаракатланади ва икки оёқда мувозанат сақлайди
Тақдимотнинг охирида биринчи марта 2016 йил июнь ойида намойиш этилган тўрт оёқли SpotMini пайдо бўлди. Олқишлар остида саҳнага чиқиб келган робот елкасига ўрнатилган темир қисқич ёрдамида стол устидаги банкани тўлалигича кўтарди ва яна қайтариб жойига қўйди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)