АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида Детройт ва Сиэтл федерал судьяларининг АҚШ ҳудудига етти мусулмон мамлакат фуқаролари киришини тақиқловчи фармоннинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмасини танқид қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Судья деб аталган шахснинг мамлакатимизда ҳуқуқ тартиботини таъминлашни сезиларли даражада бузаётган фикри хунук бўлиб, у албатта бекор қилинади», — деб ёзади АҚШ давлат раҳбари.
Аввалроқ Детройт федерал судьяси Виктория Роберц президент Дональд Трампнинг иммиграция билан боғлиқ фармонини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатма берган эди.
Шунингдек, Сиэтл судига АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлик ҳақидаги фармонига қарши жамоавий даъво киритилгани хабар қилинган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)