Хитойнинг Хэнань провинциясида яшовчи хитойлик қўшнилари билан можаро давомида улардан беш нафарини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 3 февраль, жума куни Юнчэн шаҳар округида юз берди. Полиция маълумотларига қараганда, Лу шарифли эркак ҳодиса жойида уч нафар қўшнисини пичоқлаб ўлдирган, яна тўрт нафари яраланган. Улардан икки нафари кейинроқ шифохонада ҳалок бўлган.
Шундан сўнг эркак ўз жонига қасд қилишга уринган. Бироқ воқеа жойига етиб келган тартиб қўриқчилари уни ҳибсга олган. Қўшнилар ўртасидаги жанжалга ер масаласи сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)