Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси яна битта очко ишлади. Кеча — 3 февраль куни мамлакатнинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев Жанубий Корея теннисчисига имкониятни бой берган бўлса, Ўзбекистоннинг энг олди ракеткаси Денис Истомин зафар қучиб, 1 очко ишлаб олганди.
Бугун — 4 февраль куни мазкур икки теннисчи биргалашиб кореялик жуфтликни таслим қилди. Хён Чон Юн ҳамда Кю Лим тандемига қарши кортга тушган ўзбекистонликлар биринчи сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, кейинги икки сетда имкониятни тай-брейкда бой бериб қўйганди. Беллашув якунига қадар устунликни қўлга олган Истомин етакчилигидаги жуфтлик якунда яна икки сетда ғолиб чиқа олди — 6:3, 6:7(10:12), 6:7(5:7), 7:5, 6:4. Қайд этиш керак, баҳс 4 соат-у 17 дақиқа давом этди.
Мазкур ҳисоб Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. 5 февраль куни Денис Истомин ва Санжар Файзиев яна 1 тадан геймда кортга чиқади. Истоминга Хён Чон рақиблик қилса, Файзиев Дак Хи Лига қарши кураш олиб боради. Мазкур икки тўқнашув Дэвис кубогининг навбатдаги босқичига йўлланма олган терма номига ойдинлик киритиб беради.
Дэвис кубоги Осиё ва Океания минтақаси 3—4 февраль, жума
Жанубий Корея — Ўзбекистон 1:1
Хён Чон — Санжар Файзиев 6:4, 6:4, 6:7, 4:6, 6:0Дак Хи Ли — Денис Истомин 6:4, 2:6, 6:7, 4:6Хён Чон Юн/Кю Лим — Истомин/Файзиев 6:3, 6:7(10:12), 6:7(5:7), 7:5, 6:4.
Изоҳ (0)