АҚШ президенти Дональд Трамп ва Иордания қироли Абдулла II Вашингтондаги учрашувда Сурияда «хавфсизлик ҳудудлари»ни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, Америка маъмурияти раҳбари ва Иордания монархи Миллий ибодат нонуштаси доирасида қисқа учрашув ўтказган. Дональд Трамп Абдулла II га АҚШнинг Иорданияда барқарорлик, хавфсизлик ва иқтисодий фаровонликни таъминлаш тарафдори эканлигини маълум қилди. У қиролга унинг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни илгари суришдаги роли учун миннатдорлик билдирди.
Трамп, шунингдек, Абдулла II нинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашдаги муҳим ҳиссасини юқори баҳолаб, монарх билан Сурияда хавфсиз ҳудудларни шакллантириш имкониятини муҳокама қилди.
Суҳбатнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)